Ўшда “замҳоким” ва бошқа мансабдорлар ҳибсга олинди

Олам

image
Жапаров тақдирлаган “замҳоким” қўлга олинди north_east

Жапаров тақдирлаган “замҳоким” қўлга олинди

Ўш шаҳрининг марказий майдонини таъмирлаш-тиклаш ишларига ажратилган катта миқдордаги маблағларни мақсадсиз ишлатиш билан боғлиқ коррупцион схема фош этилди. Бу ҳақда бугун, 21 июль куни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, Ўш шаҳар ҳокимлиги, Капитал қурилиш бошқармаси, Жамоатчиликни ривожлантириш ва инвестициялар агентлиги масъул ходимлари, шунингдек, иккита қурилиш компанияси вакиллари бажарилган ишлар ҳажмини сезиларли даражада кўтариб, қурилиш материаллари нархини сунъий ошириб, тендер савдоларини ўтказган. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, давлатга 25 миллион 690 минг 143 сом зарар етказилган.

Полиция томонидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 336-моддаси (коррупция) билан жиноят иши қўзғатилган. Первомай туман судининг қарори билан Ўш шаҳрининг собиқ ҳоким ўринбосари Марс Исаев, муҳандис-консультанти Э.Э., архитектура-қурилиш назорати давлат инспектори T.T., Архитектура-қурилиш назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва бошқалар ҳибсга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Марс Исаев 2021 йил 6 сентябрда Ўш шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган, бу лавозимда 2025 йил 12 февралгача ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Сўқулуқ туманида йирик коррупциявий схема фош этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Қирғизистон мансабдорлар Ўш замҳоким Марс Исаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг