Ўрта Чирчиқда хонадон портлади. 4 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
17 Апрель 4853 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги хонадонда портлаш содир бўлгани ва оқибатда 4 киши вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов билан боғланди.
Унинг билдиришича, кеча, 16 апрель куни кечаси “Ўрта Овул” МФЙдаги хонадонда ёнғин юз берган ва оқибатда бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган. ФВВ ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этган. Бироқ ФВВ расмийси портлаш содир бўлганини тасдиқламади, инкор ҳам этмади.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1996 йилда туғилган эркак ва унинг уч нафар фарзанди портлашдан сўнг келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган. Унинг турмуш ўртоғи ҳамда онаси оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.
Ҳозирча фожианинг сабаблари номаълум. Воқеа жойида тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги газ қуйиш шохобчаларидан бирида портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 2 фуқаро куйиш тан жароҳатини олган.
Live
Барчаси