UzAuto Motors сотилади

Жамият

image

UzAuto Motors, Ўзметкомбинат, UMS (Mobiuz), Uzbekistan GTL, Узбекинвест, Навоийазот, Texnopark каби корхоналарнинг давлат акциялари халқаро маслаҳатчилар иштирокидаги аукционга қўйилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 21 апрель куни қабул қилинган “Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни халқаро бозорларда хусусийлаштириш тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.  

Қарорга кўра, давлат иштирокидаги 29 та йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакетини (улушларни) нуфузли халқаро профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда оммавий савдоларга чиқарилади. Шунингдек, давлат иштирокидаги 12 та йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакетининг халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказилади.

Ушбу қарор давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларни хусусийлаштириш орқали хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш мақсадида қабул қилинган.

Қуйида савдога чиқариладиган корхоналарнинг сотиладиган улуши билан келтирилган:

Бундан ташқари, Давлат активлари агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар профессионал консультантлар, халқаро молия ташкилотларининг экспертларини жалб этган ҳолда 2030 йилгача давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш стратегияси ишлаб чиқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

UzAuto Motors

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг