Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этди
Олам
−
03 Ноябрь 4191 1 дақиқа
Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этди. Бу ҳақда бугун, 3 ноябрь куни Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кунгача муддатга визасиз режим белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 6 та давлат – Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, Саудия Арабистони ва Иордания фуқаролари учун визасиз кириш тартибини расман жорий қилганди.