Ўзбекистон Австралияни мағлубиятга учратди
Спорт
−
30 Январь 5155 1 дақиқа
Бугун, 30 январь куни футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогидаги 2-учрашувини ўтказди. Нодир Элибоев шогирдларига бу турда Австралия терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувда дастлаб Жиден Ҳарб саккизинчи ва тўққизинчи дақиқаларда гол уриб, Австралияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 9-дақиқада Анасхон Раҳматов, 11-дақиқада эса Ихтиёр Ропиевнинг голлари эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Биринчи бўлим якунига яқин, 19-дақиқада Илҳом Ҳамроев киритган гол Ўзбекистон терма жамоасига танаффусга ҳисобда олдинда чиқиш имконини берди.
Иккинчи бўлимнинг 38-дақиқасида Музаффар Аҳаджонов учрашувдаги якуний голга муаллифлик қилди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 4:2 ҳисобида Австралияни мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, Нодир Элибоев шогирдлари Осиё кубоги “C” гуруҳи да 4 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Маълумот учун, гуруҳ босқичидаги сўнги учрашувида Ўзбекистон Япония терма жамоаларига қарши майдонга чиқади. Учрашув жорий йилнинг 1 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.