Хавфсизлик сабаб Осиё кубоги қуръаси қолдирилди
Спорт
−
26 Март 2516 1 дақиқа
2027 йилги Саудия Арабистонида мезбонлигидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими хавфсизлик нуқтаи назаридан номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) хабар берди.
24 жамоа иштирок этадиган турнир 2027 йил 7 январдан 5 февралгача Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган. Қуръа ташлаш маросими эса дастлаб жорий йилнинг 11 апрель куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши белгиланган эди.
“Қарор қуръа ташлаш маросимида барча манфаатдор томонларнинг тўсқинликсиз иштирок этишини таъминлаш мақсадида пухта ўйлаб қабул қилинди”, дейилади ОФК баёнотида.
Сўнгги вақтларда минтақадаги кескин вазият ушбу қарорга сабаб бўлгани айтилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудидаги айрим нишонларга зарбалар берилгани, бунинг ортидан Эрон ҳам жавоб зарбалари йўллагани минтақадаги хавфсизлик вазиятини мураккаблаштирганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ минтақадаги вазият сабаб эртага, 27 март куни Қатарда бўлиб ўтиши белгиланган Финалиссима учрашуви бекор қилинган эди.
Live
Барчаси