Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,8 фоизга ўсади – ЕОТБ 

Жамият

image

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,8 фоизга ўсади, инфляция эса 6,7 фоизни ташкил этиб, бир АҚШ долларининг ўртача йиллик курси тахминан 12 800 сўм даражасида бўлади. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) тақдим этган янги макроиқтисодий прогнозда сўз боради.

Унга кўра, иқтисодий ўсиш юқори инвестициялар ҳамда олтиннинг қулай нархи ҳисобига таъминланади. Инфляция Марказий банкнинг мақсадли йўналишлари доирасида пасайишда давом этиб, 2026 йил охирига бориб 6,7 фоизгача секинлашиши мумкин. Қулай нархлар конъюнктураси шароитида пул ўтказмаларининг юқори даражада сақланиб қолиши ҳамда металлар экспорти ҳажмининг ўсиши миллий валютани қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 600 миллиард доллардан ошиб кетиши кутилмоқда. Бундай натижа фаол инвестициялар ҳамда кучли истеъмол талаби ҳисобига таъминланади.

ЕОТБга кўра, Евроосиё мамлакатлари иқтисодиёти 2026 йилда 9,3 фоизгача ўсишни намойиш этади. Айни пайтда Марказий Осиё давлатлари сўнгги ўн йилликдаги энг юқори иқтисодий ўсиш суръатларини қайд этмоқда.

“2025 йил якунига кўра, биз 6,6 фоизлик ўсишни кутмоқдамиз. 2026 йилда эса минтақа ишончли ўсишни давом эттиради – тахминан 6,1 фоиз, бу ўртача жаҳон кўрсаткичларидан юқори”, дейилади баёнотда.


Мақола муаллифи

Теглар

иқтисодиёт Ўзбекистон Марказий Осиё Евроосиё тараққиёт банки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг