Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий тайинланди

Спорт

image

Испаниялик таниқли футзал мутахассиси Хосе Мария Мендес Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футзал федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамда мураббий ўртасида икки йиллик шартнома имзоланган.

Мендес икки бор Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган: дастлаб 2011-2012 йилларда, сўнг 2014-2017 йилларда. Унинг раҳбарлиги остида терма жамоа Осиё чемпионатида 2014 йилда бронза, 2016 йилда эса кумуш медални қўлга киритган.

У 2008-2009 йилларда Таиланд, 2010 йилда эса Вьетнам миллий терма жамоасини бошқарган. Мендес Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ташқари 2016-2017 йилларда мамлакат жамоаси – “Ардус” клубида ҳам фаолият юритган. 

2019-2026 йиллар давомида у яна Таиландда фаолият олиб борди. Мураббий сифатида икки карра Осиё кубоги вице-чемпиони, бронза медали совриндори, шунингдек, клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда Осиё кубок эгалари кубоги ғолиби бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев Осиё кубогидаги муваффақиятсизлик учун ўз лавозимидан истеъфога чиқарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон бош мураббий футзал Хосе Мария Мендес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг