Ўзбекистон Мисрни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Спорт
−
14 Ноябрь 11156 1 дақиқа
Бугун, 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААнинг Ал-Айн шаҳрида бўлаётган халқаро ўртоқлик турнири доирасида Мисрга қарши баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда Ўзбекистон МТЖ 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида икки жамоа вакиллари ҳам қатор имкониятларга эга бўлди. Ўзбекистонликлар футболчиси Остон Ўрунов ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ маҳорат билан мисрлик футболчиларни алдаб ўтди ва тезкор гол урди. Ушбу бўлимда Африка вакиллари ҳам имкониятларга эга бўлди, бироқ гол ура олмади. Баҳснинг 44-дақиқасида Остон Ўрунов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва дубль қайд этиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимни Миср футболчилари қатор ҳужумлар билан бошлади, бироқ “оқ бўрилар” ҳимояси ва дарвозабони гол ўтказиб юбормади. Ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади ва Ўзбекистон Миср билан бўлган тарихдаги илк баҳсда ғалаба қозонди. Энди ўзбекистонлик футболчилар ўртоқлик турнирининг финалида Эрон миллий терма жамоаси билан ўйнайди.
Live
Барчаси