Ўзбекистон МТЖ Дубай йиғинида иккита назорат ўйини ўтказади

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда. Ушбу йиғин давомида терма жамоа иккита назорат учрашувини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.   

Манбага кўра, ушбу тайёргарлик давомида Фабио Каннаваро жамоаси жорий йилнинг 26 январь куни  Хитой миллий жамоаси қарши ҳамда 30 январь куни Арманистоннинг “Урарту” клубига қарши машғулот учрашуви форматида назорат ўйини ўтказилади. Ушбу ўйинлар ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади.

“Мазкур йиғин FIFA кунлари доирасидаги расмий учрашувлардан ташқари режа асосида ташкил этилган бўлиб, асосий эътибор футболчиларни кўрикдан ўтказишга қаратилган”, дейилди хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини ўтказишини ва ушбу халқаро тайёргарлик учун жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинган эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Дубай Фабио Каннаваро йиғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг