Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси вафот этди

Спорт

image

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи ва мураббий, футбол фахрийси, миллий терма жамоанинг собиқ футболчиси Абдусамад Дўрмонов 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Абдусамад Дўрмонов 1965 йил Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Сурхон”, “Локомотив”, “Пахтакор” ва “Нефтчи” клубларида тўп сурган.

У 1992−1994 йилларда Ўзбекистон миллий жамоасига чақирилган, 1994 йил Японияда ўтказилган Осиё ўйинларида ғолиб бўлган. 2002 йилда эса фаолиятини якунлаган.

Дўрмонов шундан сўнг “Нефтчи”, “Ёзёвон лочинлари” ва “Истиқлол” каби клубларда мураббий сифатида ишлаган. 2015 йилнинг декабрь ойидан буён “Нефтчи”да мураббий сифатида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Арсенал” ва “Ювентус” клубларининг собиқ посбони, таниқли дарвозабон Александр Маннингер 48 ёшида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор терма жамоа Абдусамад Дўрмонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг