Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳал қилувчи баҳсга киришади
Спорт
−
05 Сентябрь 9922 1 дақиқа
Бугун, 5 сентябрь соат 19:30 да футбол бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасида ҳал қилувчи бахс бўлиб ўтади. CAFA Nations Cup доирасидаги 3-тур ўйини дўстона рақобатга тўла бўлиши аниқ.
Иккинчи бор ташкиллаштирилган CAFA Nations Cup икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилмоқда. Бир гуруҳнинг ўйинлари Ўзбекистонда бўлаётган бўлса, иккинчисиники Тожикистонда бўлиб ўтмоқда. Якунда икки гуруҳда юқори очко тўплаган жамоалар финалда ўйнашади.
"А" гуруҳида Қирғиз Республикаси, Уммон, Туркманистон ва Ўзбекистон бўлса, "Б" гуруҳида эса Эрон, Тожикистон, Ҳиндистон ва Афғонистон. "Б" гуруҳида Эрон 6 очко тўплаб пешқадамлик қилаётган бўлса, "А" гуруҳида Ўзбекистон ҳамда Уммон терма жамоаларида бир ҳил 4 очкодан мавжуд.
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги янги қурилган "Олимпия" стадионида ўз мухлислари қаршисида майдонга тушади. Бу учрашув нафақат гуруҳ тақдирини, балки Ўзбекистон миллий терма жамоасиннинг турнирдаги кейинги юришини ҳам белгилаб бериши мумкин. Ўзбекистон футболчилари учун бу баҳс — ўз майдонида ғалаба қозониб, мухлисларга байрам туҳфа этиш имконияти. Қирғизистон эса рақиб майдонида курашувчанлигини кўрсатишга уринади.
Жаҳонгир Болтабоев