Ўзбекистон ва Россия самолётлари тўқнашиб кетишига сал қолди
Олам
−
13 Январь 21949 2 дақиқа
Қозоғистон ҳаво ҳудудида Ўзбекистон ва Россия авиакомпанияларига тегишли йўловчи самолётлари иштирокида жиддий авиацион фавқулодда ҳолат юз берди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Транспорт ҳодисалари ва фавқулодда вазиятларни текшириш департаменти изоҳига таяниб “Казинформ” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 10 январь куни эрталаб Чимкент ҳудудий диспетчерлик маркази назорат ҳудудида содир бўлган ва ҳозирда ҳолат бўйича махсус текширув бошланган.
Департаментга кўра, Чимкент ҳудудий диспетчерлик марказининг А2И сектори назорат ҳудудида “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Термиз – Москва йўналишидаги UZB9609 рейси ҳамда “Победа” авиакомпаниясининг Внуково – Самарқанд йўналишидаги PBD997 рейсига хизмат кўрсатиш вақтида авиация ҳодисаси юз берган.
Идора таснифига кўра, ушбу ҳолат жиддий авиация фавқулодда ҳолати саналади ва у ваколатли орган томонидан мажбурий тартибда текширувдан ўтказилади. Текширувни ўтказиш учун Транспорт вазирлигида махсус комиссия тузилади.
“Текширув муддати комиссия тайинлаш тўғрисидаги буйруқ чиқарилган кундан бошлаб якуний ҳисобот тасдиқлангунга қадар, қўшимча тадқиқот ва ишлар талаб этилмаса, одатда уч ойдан ошмайди, дея маълум қилган департамент матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистонда кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити, яъни туман сабабли ўнлаб рейслар муқобил аэропортларга йўналтирилганди.
Live
Барчаси