Ўзбекистон ядровий зарар учун жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияга қўшилди
Жамият
−
26 Сентябрь 3215 2 дақиқа
Энди Ўзбекистонда ядровий фалокат юз берган тақдирда Ўзбекистон халқига товон тўланиши таъминланади. Бу ҳақда бугун, 26 сентябрь куни “Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига (Вена, 1963 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди.
Халқаро конвенцияга қўшилиш натижасида фуқаролик ядро объектларида содир бўлган ҳодисалар оқибатида етказилган зарар учун жавобгарлик режими, зарарни қоплаш тартиби, муддатлари ва тамойилларини белгилайдиган асосий нормалар Ўзбекистон учун ҳам татбиқ этилади. Ядровий жавобгарлик режими ядровий фалокат юз берган тақдирда Ўзбекистон халқига товон тўланишини таъминлайди.
Вена конвенциясига қўшилиш зарарни қоплашнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳуқуқий механизмларини таъминлаб, жабрланувчиларни ҳимоя қилишни кучайтиради, ядровий қурилмалар операторининг аниқ мажбуриятларини белгилайди ва юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ишончли молиявий кафолатларни яратади. Бу эса миллий ядро хавфсизлиги тизимига ишончни оширади, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди ва ядровий жавобгарлик соҳасидаги замонавий стандартларга риоя этилишини таъминлайди.
Конвенцияга қўшилиш қуйидаги имкониятларни яратади:
- фуқаролик ядро объектларида содир бўлган ҳодисалар натижасида етказилган зарар учун жавобгарлик режими, зарарни қоплаш тартиби, муддатлари ва тамойилларини белгилаш;
- ядровий қурилмалар операторининг аниқ мажбуриятларини белгилаш ва юзага келиши мумкин бўлган зарарни қоплаш учун ишончли молиявий кафолатларни яратиш;
- миллий ядро хавфсизлиги тизимига ишончни ошириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги нормалар ва стандартларга риоя этилишини таъминлаш.
Конвенция ядровий қурилма оператори томонидан бошқариладиган иншоотларда содир бўлган ҳодисалар оқибатида юзага келган ядровий зарар учун операторнинг жавобгарлигини, шунингдек, ядровий зарардан молиявий ҳимояни таъминлаш учун минимал талабларни белгилайди.
Ушбу қонун Конунчилик палатаси томонидан жорий йил 27 майда кабул килинган ва Сенат томонидан 26 июнда маъкулланган.
Live
Барчаси