Ўзбекистон ЖЧ қуръасида қайси саватчада бўлиши аниқ бўлди
Спорт
−
16 Октябрь 52147 1 дақиқа
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Жаҳон чемпионати-2026 мусобақаси учун қура ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръа ташлаш маросимида 3-саватчадан жой оладиган бўлди. Бу ҳақда “Football Meets Data” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бирга 3-саватчадан Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишга улгурган Жазоир, Парагвай, Тунис, Кот-д’Ивуар, Қатар терма жамоалари жой олади. Қолган жамоалар ҳали ҳам 2-саватга кўтарилиши ёки 4-саватга тушиб кетиши эҳтимолига эга.
Шунингдек, 3 та мезбон жамоалардан ташқари Аргентина, Англия ва Бразилия терма жамоллари 1-саватчадан жой эгаллашлари аниқ бўлиб улгурган. Уругвай, Япония, Эрон ва Сенегал терма жамоалари 2-саватчадан, Гана ва Янги Зеландия терма жамоалари 4-саватчадан жой эгаллайди. Қолган терма жамоалар эса ноябрь ойидаги янгиланган FIFA рейтинги асосида қайси саватчадан жой олиши маълум бўлади.
Маълумот учун, айни пайтда футбол бўйича 2026 йилги АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 28 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мундиалга қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 5 декабрь куни Вашингтондаги Кеннеди марказида ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси