Ўзбекистонда 1 ойда 86,5 млрд сўмлик ток ва газ ўғирланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга 86,5 миллиард сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, "Ўзэнергоинспекция" томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида сўнгги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 179 та ҳолат аниқланган.

Унга кўра, 36,8 млн кВт⋅соат электр энергияси (58,9 млрд сўм) ва 8,7 млн метр куб табиий газ (27,5 млрд сўм) талон-торож қилиниши оқибатида жами 86 миллиард 571 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 476 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

Билдирилишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга 96 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланган эди. Хусусан, 27,1 млн кВт⋅соат электр энергияси (54,9 млрд сўм) ва 12,6 млн метр куб табиий газ (41,1 млрд сўм) талон-торож қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси энергия ресурслари табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг