Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ аёл 40 ёшдан кейин она бўлди
Олам
−
16 Март 1229 1 дақиқа
2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, туғилишлар онанинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича тақсимланган:
25 ёшгача – 355 111 нафар (40,4 фоиз);
25-39 ёшдагилар – 512 034 нафар (58,2 фоиз);
40 ёш ва ундан катталар – 12 454 нафар (1,4 фоиз).
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайгани ҳақида хабар берилганди. Статистикага кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 884 500 бола туғилган – бу 2024 йилга (926 400) нисбатан 5,3 фоизга кам. Бу пасайиш деярли барча ҳудудларда кузатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда никоҳлар сони ҳам камайган. 2025 йилда 267 100 та никоҳ қайд этилган – бу сўнгги 15 йилдаги энг паст кўрсаткич бўлган 2024 йилга (271 800 та) нисбатан 1,7 фоизга кам.
Live
Барчаси