Ўзбекистонда 17:00 дан 21:00 гача “свет” ўчириладими?

Жамият

image

Бугун, 10 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бўйлаб кўплаб жойларда соат 17:00 дан 21:00 гача свет ўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Энергетика вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу хабарлар мутлақо нотўғри мазмунда бўлиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан одамларни ўзига жалб қилиш мақсадида шу тартибда ёзилган. Зарурият туғилганда айрим ҳудудларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилиши мумкинлиги ҳақида расмий хабар берилади.

“Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан тасдиқланмаган ва нотўғри бўлган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз. Бу бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжуд эканлигини эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятидаги 1500 МВт қувватли иссиқлик электр станциясида носозлик кузатилгани туфайли айрим ҳудудларда электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, ҳозирги кунда ҳаво булутли (кам қуёшли) бўлаётгани ва кунлар қисқалиги ҳисобидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш камайган. Шу сабабли, ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини тартибга солиш, уларнинг мувозанатини сақлаш мақсадида айрим ҳудудларнинг электр таъминотида асосан истеъмол ортган паллаларда (17:00-21:00 лар оралиғида) қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

электр свет ток

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг