Ўзбекистонда аёлларнинг неча фоизи интернетдан фойдаланиши айтилди

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аёллар улуши 93,1 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига таяниб, Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Мазкур даврда ушбу кўрсаткич эркакларда 95,3 фоиз қайд этилган.

Ўзбекистонда йиллар кесимида интернетдан фойдаланувчи аёллар улуши:

  • 2021 йил – 72,6 %;
  • 2022 йил – 81 %;
  • 2023 йил – 87,3 %;
  • 2024 йил – 92,4 %;
  • 2025 йил (январь-август) – 93,1 %.

Йиллар кесимида интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши:

  • 2021 йил – 80,6 %;
  • 2022 йил – 86,9 %;
  • 2023 йил – 90,9 %;
  • 2024 йил – 94,2 %;
  • 2025 йил (январь-август) – 95,3 %.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши 94,2 фоизни ташкил этаётгани ва мамлакат энг арзон интернетга эга давлатлар рўйхатига киргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

интернет аёллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг