Ўзбекистонда бу ҳафта қор ёғиши мумкин

Жамият

image

Жорий йилнинг 14-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди.

Маълум қилинишича, 14 апрелда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 15-17 апрелда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучаяди, 14-15 апрелда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

15-17 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин 13-16 даражагача пасаяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 14-17 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг