Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи ишлаши айтилди

Жамият

image

2024-2025 ўқув йили бошида умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 564,9 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди. 

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2015-2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 170,9 минг нафарга ёки 43,4 фоизга ошган.

Ўқитувчиларнинг 71 фоизи ёки 401,3 минг нафарини аёллар, 29 фоизи 163,6 минг нафарини эркаклар ташкил этган.

Умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони йиллар кесимида:

  • 2015-2016 ўқув йили бошига – 385 минг нафар;
  • 2016-2017 ўқув йили бошига – 390,6 минг нафар;
  • 2017-2018 ўқув йили бошига – 409,4 минг нафар;
  • 2018-2019 ўқув йили бошига – 444,2 минг нафар;
  • 2019-2020 ўқув йили бошига – 486,6 минг нафар;
  • 2020-2021 ўқув йили бошига – 508 минг нафар;
  • 2021-2022 ўқув йили бошига – 510 минг нафар;
  • 2022-2023 ўқув йили бошига – 521,6 минг нафар;
  • 2023-2024 ўқув йили бошига – 547,8 минг нафар;
  • 2024-2025 ўқув йили бошига – 564,9 минг нафарни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик йўллаганди. Президентнинг таъкидлашича, 2026 йилдан Қорақалпоғистон ва барча вилоятларда Президент мактаблари каби “Янги авлод” боғчалари ташкил этилиб, уларда тарбиячилар илғор педагогик технологияларни ўрганади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ўқитувчи статистика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг