Ўзбекистонда NEV-автомобиллар даври: ADM янги CKD заводи қурилишини бошлади
Бизнес
−
16 Январь 9113 2 дақиқа
2025 йил 26 декабрда ADM компаниялар гуруҳига кирувчи ADM Jizzakh заводида янги CKD заводи – яқин йилларда янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар (New Energy Vehicles – NEV), жумладан, электромобиллар ва гибрид моделларни йиғиш амалга ошириладиган макон қурилишига старт берилди. Рамзий вақт капсуласининг қўйилиши нафақат тантанали маросим, балки Ўзбекистон автомобилсозлик саноати ривожланишида янги босқичнинг бошланиш нуқтаси сифатида намоён бўлди.
Тантанали маросим завод ҳудудида бўлиб ўтди ва янги CKD заводи қурилишининг бошланишига бағишланди. Мазкур заводда тўлиқ ишлаб чиқариш цикли (пайвандлаш, бўяш, йиғиш) бўйича халқаро брендларнинг NEV-автомобиллари ишлаб чиқарилиши ташкил этилиб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, замонавий технологик жараёнларни жорий этиш ва ADM Jizzakh’нинг мамлакат автомобиль саноатининг асосий марказларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради.
.jpg)
Маросимда ADM компаниялар гуруҳи раҳбарияти, корхона вакиллари, шунингдек, меҳмонлар ва лойиҳа ҳамкорлари иштирок этди. ADM бош директори Данияр Давлетияров ўз табриклари билан сўзга чиқди.
“ADM Jizzakh янги CKD заводининг қурилиши бизнинг ишлаб чиқаришимиз ва бутун мамлакат автомобиль саноатини ривожлантиришда муҳим қадамдир. Хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда замонавий технологияларга сармоя киритмоқдамиз, маҳаллий йиғишни кенгайтирмоқдамиз ва янги авлод автомобиллари – электромобиллар ва гибридлар йўналишини ривожлантирмоқдамиз. Ушбу лойиҳа бизнинг узоқ муддатли истиқболимизни ва Ўзбекистон автомобиль бозори салоҳиятига бўлган ишончимизни акс эттиради”, дейди бош директор.
Янги CKD заводи ADM ишлаб чиқариш кластерининг бир қисми бўлиб, электромобилларни майда узелли йиғиш учун замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Лойиҳанинг амалга оширилиши қўшимча иш ўринлари яратиш, автоматлаштириш даражасини ошириш ва маҳсулотларнинг халқаро сифат стандартларига мувофиқлигини таъминлаш имконини беради.
.jpg)
ADM маҳаллийлаштириш, замонавий технологиялар ва ўз индустриал базасига урғу берган ҳолда Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ривожлантирмоқда. Вақт капсуласининг қўйилиши завод нафақат бугунги кун, балки бутун саноат истиқболи учун фаолият юритаётганини яна бир бор эслатди.
Instagram I Facebook I YouTube I X I LinkedIn
Telegram I Instagram I Facebook I YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси