Ўзбекистонда Венгрия банки билан паррандачилик кластери ташкил этилади
Олам
−
20 Май 2821 1 дақиқа
Бугун, 20 май куни Венгриядаги расмий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев OTP Bank Group директорлар кенгаши раиси Шандор Чаньи билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Икки томонлама учрашувда банкнинг Ўзбекистондаги банк-молия бозоридаги фаолияти 2023 йилдан буён жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.
Давлат раҳбари автокредитлашни ривожлантириш ва бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга доир қўшма дастурларни олқишлаган.
Паррандачилик кластерини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳани тез фурсатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган.
Тошкент вилоятидаги саноат паркида Венгрия компаниялари лойиҳаларини илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш устувор йўналиш сифатида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Будапештга расмий ташрифи бугун, 20 май куни Венгриянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувидан бошлангани ҳақида хабар берилган эди.