Ўзбекистонда вояга етмаганлар энг кўп содир этаётган жиноятлар айтилди
3-саҳифа
−
24 Январь 4430 1 дақиқа
Ўзбекистонда 2025 йилнинг 12 ойида вояга етмаганлар томонидан асаосан безорилик ва фирибгарлик жиноятлари содир этилган. Бу ҳақда Криминология тадқиқот институти хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида вояга етмаганлар томонидан 3 266 та жиноятга қўл урилган бўлиб, жами жиноятларнинг 2,1 фоизини ташкил этган. Жиноятлардан 78,2 фоиз – 2,554 таси олдини олиш мумкин бўлган, 9,8 фоиз – 321 таси аниқланадиган, 12 фоиз – 391 таси ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятлар.
Вояга етмаганлар томонидан қўл урилган жиноятларнинг асосий салмоғи (65,5 фоиз) 5 та ҳудуд:
- Тошкент шаҳри (634 та);
- Фарғона (482 та);
- Наманган (371 та);
- Тошкент (345 та);
- Самарқанд (308 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
Вояга етмаганлар томонидан содир этилган олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг ҳар иккинчиси ўғрилик (1 313 та) жинояти. Шунингдек, 84 та фирибгарлик, 193 та безорилик, 87 та талончилик, 68 та оғир тан жароҳати етказиш, 68 та транспорт воситасини олиб қочиш, 36 та номусга тегиш, 17 та босқинчилик, 15 та қотиллик жиноятлари содир этилган.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
18:52