Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финалини бошқаради

Спорт

image

Ўзбекистонлик ҳакамлар Япониянинг “Мачида” клуби ва амалдаги чемпион “Ал-Аҳли” жамоаси ўртасидаги Элит Чемпионлар Лигаси финалини бошқаради. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар берди.

Жорий йилнинг 25 апрель куни Элит Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда амалдаги чемпион – Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби ҳамда Япониянинг “Мачида” жамоалари ўзаро тўқнаш келади. 

Мазкур беллашувни ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Хусусан, учрашувда Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида, Андрей Сапенко ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди. Шунингдек, Фирдавс Норсафаров AVAR ҳаками сифатида фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” клуби Осиё Элит Чемпионлар лигасининг биринчи турида Қаршининг “Насаф” жамоаси билан ўз майдонида тўқнаш келиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ойбек Рустамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар