Ўзбекистонлик фурачиларнинг Россияда визасиз қолиш муддати узайтирилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчилари учун Россияда визасиз бўлиш муддати 90 кундан 180 кунгача узайтирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси Ботиржон Асадов жорий йилнинг 17 январь куни элчилар ва тадбиркорлар учаршувида маълум қилди.

Учрашув давомида тадбиркорлардан бири Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудида визасиз 90 кун яшаш, яъни бўлиш ҳуқуқига эга экани ва шу муддатни юк машинаси ҳайдовчилари жуда тез тугатиб қўяётганини айтган. Унинг билдиришича, муддати тугаб қолган ҳайдовчилар Россияга кира олмаяпти ёки ушбу мамлакат ҳудудидагилар депортация қилинмоқда.

Шунинг учун тадбиркор мана шу муддатни 90 кундан 180 кунга, яъни 3 ойдан 6 ойга фура ҳайдовчилари учун узайтириб беришини сўраган.

Ботиржон Асадовнинг айтишича, бу борада Россия ҳукумати томонидан Ички ишлар вазирлигига топшириқ берган. Айни дамда юқорида айтилган 90 кун муддатни 180 кунга узайтириш тартиби ишлаб чиқилмоқда. Бироқ талаб қилинадиган ҳужжатлар бўйича ўзгартириш киритилмоқда. Фура ҳайдовчилари учун янги тартиб жорий йилда кучга кириши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия визасиз бўлиш муддати фурачи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг