Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмади
Спорт
−
10 Июнь 6387 1 дақиқа
Ўзбекистонлик футбол мухлисларининг ярмидан кўпи Жаҳон чемпионатига ташриф буюриш учун АҚШ визасини олиш имкониятидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Манбага кўра, мундиалда иштирок этаётган мамлакатлар мухлисларининг катта қисмига виза рад этилган ёки саёҳат чекловлари сабабли турнирга бориш имконияти чекланган.
Маълумотлар 2024 йил октябридан 2025 йил сентябрь ойи охиригача бўлган даврни қамраб олган. Шу сабабли сўнгги саккиз ой ичида ариза топширган мухлислар ҳисобга киритилмаган. Таҳлилда 11 та мамлакат – Эквадор, Миср, Гаити, Жазоир, Ўзбекистон, Кабо-Верде, Иордания, Эрон, Конго Демократик Республикаси, Гана ва Сенегал рўйхатга киритилган.
Таҳлилларга кўра, энг юқори рад этиш кўрсаткичи Сенегалга тўғри келган. Бу мамлакат фуқароларининг тахминан 80 фоиз виза сўровлари рад этилган. Кейинги ўринларда Гана ва Конго Демократик Республикаси фуқаролари туради. Шунингдек, ўзбекистонлик мухлисларнинг ҳам ярмидан кўпи виза олиш имкониятидан маҳрум бўлган.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 18 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувини ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тонгги соат 07:00 да Мексикадаги “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади. Шундан сўнг, терма жамоа 23 июнь куни Португалия билан, 27 июнь куни эса Конго Демократик Республикаси билан баҳс олиб боради.
Live
Барчаси