Ўзбекистоннинг қайси шаҳри ёки туманида энг кўп аҳоли яшайди?
Жамият
−
05 Февраль 35454 1 дақиқа
2025 йилнинг 1 январи ҳолатига кўра, Наманган шаҳри туман (шаҳар)лар орасида аҳоли сони бўйича етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган шаҳри аҳоли сони бўйича 713,4 минг киши билан Ўзбекистондаги туман (шаҳар)лар орасида етакчиликни қўлга киритган. Ушбу жадвалда иккинчи поғонани Самарқанд шаҳри – 595,8 минг киши билан эгаллаган. Самарқанд вилоятининг Ургут тумани эса 572,6 минг киши билан учинчи ўринда бормоқда.
Қолаверса, Андижон вилоятининг Андижон шаҳри - 492,4 минг киши билан тўртинчи, Сурхондарё вилоятининг Денов тумани - 430,5 минг киши билан бешинчи ўринни қўлга киритган.
Шунингдек, пойтахтнинг Олмазор тумани 412,0 минг киши билан олтинчи ўринда қолмоқда. Еттинчи ўриндан Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани – 392,1 минг киши билан, саккизинчи ўриндан Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани – 385,2 минг киши билан ва тўққизинчи ўриндан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани – 369,9 минг киши билан жой олган. Ниҳоят, ушбу ўнталикни Андижон вилоятининг Асака тумани – 362,1 минг киши билан якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 19 135,8 минг киши шаҳарда ва 18 407,4 минг киши қишлоқ ҳудудида яшаши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси