Ўзбекистон аҳолиси кўпайди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳоли сони 38 млн 069,1 минг кишига етди.  Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, ушбу сондан 18 млн 896,6 минги (49,6 фоиз) аёллар, 19 млн 172,5 минги (50,4 фоиз) эса эркакларга тўғри келади. Аҳоли ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 713,7 минг кишига ёки 1,9 фоизга кўпайган. Жорий йил 28 август 09:50 ҳолатида эса Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 миллион 25 кишини ташкил қилганди.

Доимий яшаш ҳудуди бўйича шаҳар жойларда 19 млн 396,3 минг киши (51 фоиз), қишлоқ жойларда эса 18 млн 672,8 минг киши (49 фоиз) истиқомат қилмоқда.

Жорий йил давомида мамлакатда 177 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 35,4 мингта ажралиш ҳолати рўйхатга олинган.

Ташқи миграция бўйича маълумотларга кўра, 2025 йилнинг тўққиз ойида 1 133 киши мамлакатга кўчиб келган, 7 585 киши эса кўчиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Қозоғистон аҳолиси 124,5 минг нафарга ёки 0,61 фоизга кўпайгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон статистика аҳоли сони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг