Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
09 Декабрь 33264 1 дақиқа
Жорий йилнинг 10-12 декабрь кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантирди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи бор.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Live
Барчаси