Қурбақани боссангиз ҳам вақ этади. Биз ўзимизни айбдор ҳис қилмаяпмиз – Нодир Ибодов

Интервью

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган “Ibatov’s clinic” хусусий клиникасига бурун операцияси учун борган 31 ёшли эркак вафот этди. Ҳодиса ортидан тармоқларда муҳокамалар кўпайди, турли версиялар тарқалди.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ клиника раҳбари ва асосчиси Нодир Ибодов билан суҳбатлашди ва тафсилотларни ўрганди.  

Маълум қилинишича, 1994 йилда туғилган фуқаро Олмазор туманида жойлашган хусусий клиникага “чап томонлама бурун кистоз гаймарити, ўнг томонлама ўрта бурун чиғаноғи кўндхо буллёзи вазаматор ринит” ташхиси билан мурожаат қилган. Ушбу клиника шифокорлари томонидан жарроҳлик амалиёти ўташ жараёнида соат 12:20 ларда пульс кўрсаткичлари йўқолиб, юрак фаолияти тўсатдан тўхтаб қолиши оқибатида биологик ўлим ҳолати юз берган.

Ибатовдан 12 ноябрь кунги воқеа тафсилотлари ҳақида сўралганда, шу кун клиникада бўлмагани, ҳолатни эшитгач, тезда шифохонага етиб келгани ва беморнинг яқинларига ўлим тўғрисида хабар берилганини маълум қилди.

“Мен шу куни клиникада эмас эдим, содир бўлган воқеа ҳақида менга қўнғироқ қилиб айтишди. Беморнинг яқинларига чин кўнгилдан таъзия билдираман”, деди Ибодов.

QALAMPIR.UZ студиясида меҳмон бўлган шифокор Нодир Ибодов воқеани батафсил айтиб берди. Интервьюда қуйидаги саволларга жавоб оласиз:

  1. Воқеа қандай содир бўлган?
  2. Операциядан олдин бемор тўлиқ тиббий кўрикдан ўтганми?
  3. Ўлим ҳолатига кимлар ёки нима сабаб бўлган?
  4. Клиникадаги анестезиолог шифокорнинг малакаси қандай?
  5. 2023 йилда операция бўлган 22 ёшли қиз ногирон бўлиб қолишига ким сабабчи?
  6. Қизнинг яқинларига қанча моддий ёрдам ажратилган?
  7. Клиника қандай йўналишларда лицензияга эга?
  8. Нима сабабдан “Ibatov’s clinic” ёпилди?

Ушбу видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Нодир Ибaтов Ibatov’s clinic

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар