Вальверде Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди

Спорт

image

“Реал Мадрид” жамоаси ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Европа Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда мусобақанинг расмий ижтимоий тармоқлари хабар берди. 

Жорий йилнинг 11 март куни “Реал Мадрид” Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг биринчи учрашувида ўз майдонида “Манчестер Сити” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Вальверде учта голга ҳам муаллифлик қилди ва фаолиятидаги илк хет-трик ҳам қайд этди.

Вальверде ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун курашда “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Хулиан Альваресни (“Тоттенхем”га қарши ўйинда икки гол ва бир голли узатма, 5:2), Парижнинг ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелияни (“Челси”га қарши ўйинда икки гол ва бир голли узатма, 5:2) ҳамда Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Майкл Олисени (“Аталанта”га қарши ўйинда икки гол ва бир голли узатма, 6:1) ортда қолдирди.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви жорий йилнинг 17 март куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар лигаси “Реал Мадрид” Федерико Вальверде

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг