Вазир ёш болани қутқарган талабани тақдирлади

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида талаба йигит қаровсиз қолган болани қутқариб қолгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу талаба Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов томонидан тақдирланди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди. 

Вазирликка кўра, кеча, 18 октябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Муҳриддин Илашовга унинг мардлиги ва фидойилигини эътироф этиб, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғасини топширган. 

Вазир ёш қаҳрамоннинг бу иши нафақат ўзи таълим олаётган институт, балки барча ёшлар учун ибрат бўлишини таъкидлаб, ёшларда инсонпарварлик, ватанпарварлик ва жасорат туйғуларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Бахмал туманида қутқарувчилар ҳожатхонага тушиб кетган боланинг ҳаётини сақлаб қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бола Янгиҳаёт Қўнғиротбой Шарипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг