Волгоградда ўзбекистонлик мигрантлар ўрдакча юришга мажбурланди

Олам

image

Россиянинг Волгоград вилоятида ўтказилган рейд давомида 34 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудида ноқонуний яшагани аниқланди. Улар куч ишлатар тизим ходимлари томонидан ўрдакча юришга мажбурланди. Бу ҳақда “Блокнот” хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 февраль куни Иловлинский туманида полиция ходимлари иссиқхона хўжаликларида миграция қонунчилигига риоя этилишини текшириш мақсадида рейд ўтказган. Бироқ барча хорижлик ишчилар мамлакатда бўлиш қоидаларига амал қилмаган. Маълум бўлишича, бунга 56 ёшли фермер хўжалиги раҳбари кўмаклашган. Хусусан, ўзбекистонлик мигрантлар рўйхатга қўйилган, уларга рўйхатдан ўтган манзил бўйича яшаш жойи тақдим этилган, аммо амалда улар ҳужжатда кўрсатилган ҳудудда эмас, иссиқхоналар ёнида яшагани аниқланган.

Волгоград вилояти бўйича Россия Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси матбуот хизматига кўра, Маҳаллий фуқаро айбига иқрор бўлган. Унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.3-моддаси – “Хорижий фуқарони Россия Федерациясида тураржой бўйича сохта рўйхатга қўйиш” билан жиноят иши қўзғатилган. Эндиликда фермерга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид қилмоқда. 

Бош бошқарма эълон қилган суратларда инсон ҳуқуқлари бузилиб, мигрантларга нисбатан “ўрдак юриш” амалиёти қўлланганини кўриш мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 январь куни Россияда Самарқанддан бўлган меҳнат муҳожири Махсус мақсадли мобил блок (ОМОН) томонидан амалга оширилган қийноқ оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант Волгоград ўрдакча юриш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг