WhatsApp’да янги функция ишга туширилди

Бу қизиқ

image

WhatsApp мессенжери фойдаланувчиларга тингланганидан сўнг суҳбатдан ўчириб ташланадиган овозли хабарларни юбориш имконини берувчи функцияни ишга туширди. Бу ҳақда "Мeta" корпорацияси маълумот берди.

“Бугун биз мамнуният билан эълон қиламизки, энди сиз тинглаганингиздан кейин автоматик ўчиб кетадиган овозли хабарларни юборишингиз мумкин”, дейилади Meta веб-сайтидаги эслатмада.

Қайд этилишича, бир марталик ўқиш функциясига эга овозли хабарлар "бир марталик" белгиси билан белгиланади ва фақат бир марта ўқилиши мумкин.

Функция кеча, 7 декабрь куни ишга туширилди.

Аввалроқ, Google Chrome  браузери учун кенгайтмалардан фойдаланиш сиёсатига тузатишлар киритаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ушбу кенгайтмалар реклама блокерларининг, айниқса, You Tube’да ишлашини қийинлаштиради.

Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойида Twitter ўз логотипини ва номини ўзгартирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

WhatsApp функция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг