Яна бир давлат 2036 йилги Олимпиадага мезбонлик қилиш истагини билдирди

Спорт

image

Қатар Олимпия қўмитаси 2036 йилги Олимпиада ва Паралимпия ўйинларига мезбон мамлакатни танлаш жараёни доирасида Халқаро Олимпия қўмитаси билан музокаралар ўтказилаётганини тасдиқлади. Бу ҳақда Қатар Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

“2036 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича давом этаётган мулоқотдаги иштирокимиз спортни тараққиётнинг ҳаракатлантирувчиси ва халқлар ўртасида ўзаро тушуниш ҳамда тинчликни мустаҳкамлаш платформаси сифатида кўрадиган миллий қарашни акс эттиради. Биз спортни миллий стратегиямизнинг марказий элементига айлантирдик ва бугунги кунда минтақавий ва глобал миқёсда ушбу ролни оширишни мақсад қилиб қўймоқдамиз”, деган Олимпия қўмитаси президенти Жоан бин Ҳамад Ол-Тани.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатда Олимпиада ўтказиш учун зарур бўлган спорт инфратузилмасининг 95 фоизи тайёр.

Қатар Яқин Шарқда Олимпиада ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи давлатга айланиши мумкин. 2022 йилда мамлакат футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган ва 10 йил ичида унинг ҳудудида Олимпия йўналишлари бўйича жами олтита жаҳон чемпионати ўтказилган.

Қайд этиш жоиз, Қатардан ташқари Ҳиндистон, Мексика, Туркия, Индонезия ва Польша ҳам 2036 йилги Олимпиадани ўзида ўтказиш бўйича Халқаро Олимпия қўмитасига сўров жўнатган.

Маълумот учун, Лос-Анжелес 2028 йилги ёзги ўйинларга мезбонлик қилади. 2032 йилги Олимпия ўйинлари эса Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш учун расмий аризаси Бош вазир Нарендра Моди томонидан эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар Паралимпия Олимпия қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг