Яна бир ўзбекистонлик атлет жаҳон чемпиони бўлди
Спорт
−
04 Октябрь 2954 1 дақиқа
Бугун, 4 октябрь куни Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида давом этаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик атлет Темурбек Гиязов олтин медални қўлга киритди. У мусобақада Т64 классида ташкил этилган баландликка сакраш беллашувларида иштирок этди.
29 ёшли Темурбек Гиязов 2,03 метр натижа қайд этиб, бу орқали нафақат шахсий рекордини янгилади, балки Жаҳон чемпионатининг олтин медалига ҳам эга чиқди.
Эркаклар ўртасида баландликка сакраш (Т64):
- Темурбек Гиязов (Ўзбекистон) – 2,03 метр;
- Жонатан Брум Эдвардс (Буюк Британия) – 2,00 метр;
- Правин Кумар (Ҳиндистон) – 2,00 метр.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 5 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медали мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик атлет Фахриддин Хамроев 400 метр масофага югуриш беллашуви финалида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси