Янги Kia Sportage: қулайлик, технология ва хавфсизликнинг янги босқичи

Бизнес

image

2026 йил 10 январда Kia’нинг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори – ADM компаниялар гуруҳи Kia Sportage’нинг янги версиясини ишга туширганини эълон қилди. Кроссовер интерьер ва экстерьерда ўзгаришларга эга бўлди ва юқори технологияли хавфсизлик ва ҳайдовчига ёрдам тизимларининг кенгайтирилган тўплами билан жиҳозлана бошлади.

Биринчи марта 1993 йилда тақдим этилган Kia Sportage жаҳон автомобиль саноати тарихида сезиларли из қолдирди. Бутун вақт давомида 7 миллиондан ортиқ дона сотилган, модель бешта авлодни янгилаган. Сўнгги янгиланиш кроссоверни бренднинг янги дизайн фалсафасига – “Қарама-қаршиликлар бирлиги”га янада кўпроқ мослаштирди. Замонавий кўриниш ва такомиллаштирилган жиҳозлар Sportage’нинг ўз сегменти етакчиларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди.

Экстерьер

Янги Sportage габарит ўлчамлари 4 685 × 1 865 × 1 660-1 680 мм (узунлиги × кенглиги × баландлиги – версияси ва том қисмидаги рейлинглар мавжудлигига қараб).

Янги Sportage’нинг олд ва орқа ёритиш ускуналари “Юлдузлар харитаси” услубида ишлаб чиқилган бўлиб, кроссоверга замонавий ва ифодали кўриниш беради. Янги 3D тасвирли радиатор панжараси ва вертикал LED фаралар динамик ва юқори технологияли қиёфани шакллантиради, шунингдек, кундузи ҳам, кечаси ҳам мукаммал кўринишни таъминлайди.

Янги Sportage учун диаметри 17 дан 19 дюймгача бўлган (комплектацияга қараб) бир нечта дизайн вариантлари билан енгил қотишмали дисклар мавжуд бўлиб, бу автомобилнинг услуби ва характерининг оптимал уйғунлигини танлаш имконини беради.

Яна ҳам агрессив ва ифодали образни афзал кўрадиганлар учун X-Line версияси кўзда тутилган. Мазкур версия эксклюзив дизайн элементлари, жумладан, қора рангдаги Kia логотиплари, шунингдек, оригинал тасвирли 19 дюймли қора енгил қотишма дисклари билан ажралиб туради.

Интерьер

Янги Kia Sportage салони замонавий услубда бўлиб, яққол горизонтал зоналарга ажратилган. Олд панель ҳайдовчига йўналтирилган, панорамали букилган экран эса 12,3" рақамли қурилмалар панели ва мультимедиа тизимининг 12,3" дисплейини бирлаштириб, тўлиқ визуал шўнғиш эффектини яратади. Базавий версияда 4,2" рангли дисплейли Supervision қурилма панели ўрнатилган.

Тўғин секторлари кесилган икки спитсали руль чамбараги интерьерга спорт ва нафис кўриниш беради. Барча бошқарув органлари эргономик жойлаштирилган ва фойдаланиш учун тушунарли.

Марказий консоль ва эшик панелларининг ёғоч текстураси ва «металлга ўхшаш» элементлар билан безатилиши интерьернинг премиум тоифадаги хусусиятини кўрсатиб, эстетикани амалда қўллаш билан уйғунлаштиради. Салондаги LED ёритгичи ёқимли муҳитни яратади. Товуш ўтказмайдиган олд ойна шовқин даражасини самарали пасайтириб, сафарда қулайликни оширади.

Олд ўриндиқлар иситилиш ва вентиляцияланиш, орқа ўриндиқлар эса иситилиш функцияси билан жиҳозланиши мумкин. Иккинчи қаторда ўтирган йўловчилар учун олд бош суянчиқларида кийим илгичлар ва ўриндиқ суянчиғида қулай чўнтаклар мавжуд.

Оёқ ва бош устидаги рекорд даражадаги кенглик туфайли ўриндиқларнинг иккинчи қатори ўз туркумидаги энг кенг ўриндиқларидан бири бўлиб, бу, айниқса, болали оилалар ва узоқ саёҳат ихлосмандларига манзур бўлади.

Орқа ўриндиқларнинг конструкцияси нафақат орқа суянчиқларни тахлаш, балки ўриндиқларнинг ўзини ҳам пастга тушириш имконини беради, бу эса максимал қулай бўлган юкхона майдонини ҳосил қилади. Юкхона эшиги интеллектуал бошқарув ва очилиш юқорилиги хотирасига эга электр юритма билан жиҳозланиши мумкин.

Қўшимча қулайликни ҳайдовчи ўриндиғининг жойлашув хотираси, олдинги йўловчи ўриндиғини ҳайдовчи ўриндиғидан ёки иккинчи қатордан созлаш имконияти, мобил қурилмаларни симсиз қувватлаш тизими, тўртта USB Type-C улагичлари, шунингдек, стакан қўйгичларни жойлаштириш имкониятига эга марказий консолдаги сиғимли бўлим билан таъминланади.

X-Line версияси учун қора замшли шифт қопламаси, интерьернинг қора варианти ва асл ҳисобланган икки рангли руль чамбараги мавжуд.

Двигателлар ва узатмалар қутиси

Ўзбекистонда янги Kia Sportage икки хил бензинли куч агрегати билан таклиф этилмоқда:

  • 2.0 MPI (156 от кучи 6 200 айл/мин да, 192 Н·м 4 500 айл/мин да) – тежамкорлик ва қулайликни қадрлайдиганлар учун энг мақбул танлов. Мазкур агрегат 6 поғонали автомат равишда узатмаларни алмаштириш қутиси билан агрегатланади.
  • 2.5 GDI (190 от кучи 6 100 айл/мин да, 242 Н·м 4 000 айл/мин да) – юқори динамика ва самарадорлик билан ажралиб туради. Ушбу двигатель янгиланган 8 поғонали автомат равишда узатмаларни алмаштириш қутиси билан ишлайди.

Янгилаш жараёнида муҳандислар ҳаракатланиш сифат кўрсаткичлари ва қулайлигига алоҳида эътибор қаратдилар: осма тизим модернизация қилинди ва қўшимча изоляция материаллари ҳисобига салоннинг шовқин изоляцияси яхшиланди.

Хавфсизлик

Барча Kia автомобиллари сингари, янги Sportage ҳам хавфсизликка эътибор қаратмоқда. Ён томондан зарба беришда юқори ва ўта юқори мустаҳкам пўлатлар, шунингдек, иссиқ штамплаш элементларини қўллаш ҳисобига ҳимоянинг яхшиланишига эришилмоқда. Олтита хавфсизлик ёстиқчаси (олд, ён ва пардалар) йўловчиларни тўқнашувларда ишончли ҳимоя қилади.

Ён томондан шамол эсганда барқарорлаштириш тизими автомобилни юқори тезликда ҳаракатланаётганда полоса ичида ушлаб туришга ёрдам беради.

Sportage интеллектуал круиз назорати (SCC), фронтал тўқнашувнинг олдини олиш тизими (FCA 2), йўл қисмидан чиқиб кетишнинг олдини олиш иккинчи авлод тизими (LKA2), йўл қисмида ҳаракатланиш ёрдамчиси (LFA), кўринмас ҳудудларни назорат қилиш тизимлари (BCA), орқа томонга ҳаракатланишда тўқнашувларнинг олдини олиш (RCCA, PCA-R), автомобилдан хавфсиз чиқиш тизими (СЕW) ва бошқа функцияларни ўз ичига олган кенгайтирилган фаол хавфсизлик тизимлари мажмуаси билан жиҳозланиши мумкин. Рулда қўллар мавжудлигини назорат қилиш тизими (HoD) руль чамбарагини тебратиш орқали ҳайдовчини потенциал хавфли вазиятлар ва диққатни жамлашнинг пасайганлиги ҳақида огоҳлантиради.

Янги рақамли имкониятлар

Янгиланган мультимедиа кенгайтирилган функционал ва янги рақамли ечимларга эга бўлди. HUD проекцияли дисплейи асосий маълумотларни олд ойнада намойиш этиб, ҳайдовчига йўлдан чалғимаслик имконини беради.

Товушни рақамли қайта ишлашга эга премиум тоифадаги Harman/Kardon аудио тизими юқори сифатли ва ёрқин овозни тақдим этади.

Комплектлар, ранглар ва кафолат

Янги Kia Sportage саккизта кузов рангида ва комплектатсиясига қараб икки хил кўринишда тақдим этилади. Ранг палитрасига икки янги ранг қўшилди: Wolf Gray ва Heritage Blue.

Моделга Kia компаниясининг 5 йиллик ёки 150 000 км йўл босиш (қайси бири олдин келишига қараб) кафолати амал қилади.

Kia Sportage бешта комплектацияда тақдим этилган:

  • Luxe – 454 900 000 сўм;
  • Prestige – 499 900 000 сўм;
  • Style – 549 900 000 сўм;
  • Plus – 584 900 000 сўм;
  • X-Line – 619 900 000 сўм.

Комплектациялар ва нархлар тўғрисида батафсил маълумотларни kia.uz сайтидан ёки бренднинг расмий дилерлик марказларидан олишингиз мумкин.

Телефон: +998555008333

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

ADM Kia Sportage yangi bosqich

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг