Японияда қор ёғиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 26 январь куни Японияда кучли қор ёғиши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Report” хабар берди.

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг ғарбий ва шимолий ҳудудларини қамраб олган кучли қор бўронлари катта фожиаларга сабаб бўлмоқда.

Табиий офатдан энг кўп жабрланган ҳудудлар – Ниигата ва Акита префектуралари бўлиб, бу ерда 11 ва 4 фуқаро ҳалок бўлган. Яна бир ўлим ҳолати Ямагата префектурасида қайд этилган.

Бундай офатлар учун хос бўлган фожеали ҳолатлар такрорланмоқда: айрим одамлар томлардан оғир, ҳўл қорларни тозалаш чоғида йиқилиб кетган, бошқалари эса йўллар ва йўлакларни бир неча метрли қор уюмларидан тозалаш вақтида кучли жисмоний зўриқишга дош бера олмаган.

Тиббий хизматлар фақат ушбу уч префектуранинг ўзида қарийб 120 нафар жабрланувчи ҳақида хабар бермоқда. Уларнинг кўпчилиги турли жароҳатлар олган ёки соғлиғи кескин ёмонлашгани сабабли шифохонага ётқизилган.

Сўнгги кунларда Ниигата, Акита, Ямагата, Симане префектуралари ҳамда Хоккайдо оролини қамраб олган қор фронти кундалик ҳаётни деярли фалаж ҳолатга келтирган. Юзага келган тартибсизлик ва қийинчиликларнинг яққол рамзига Саппородаги Шин-Титосе халқаро аэропорти айланди.

56 та авиақатнов бекор қилингани сабаб минглаб йўловчилар ва сайёҳлар аэропортда тунашга мажбур бўлган. Одамлар чамадонлар устида ётиб, авиакомпаниялардан маълумот кутган ҳолда терминалларда қолиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда қор ёғиши ва совуқ билан бирга келган бўрон оқибатида камида етти киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония қор Ниигата

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг