ЕИ АҚШга қарши жавоб режаси устида ишламоқда – ОАВ
Олам
−
07 Январь 7085 2 дақиқа
Европа Иттифоқи давлатлари, жумладан Франция ва Германия, агар АҚШ Гренландияни эгаллашга ҳаракат қилса, қандай жавоб бериш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар устида ишламоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, Американинг Данияга қарашли Гренландияни ҳарбий йўл билан эгаллаши НАТО альянси ичида жиддий ларзага сабаб бўлиши ва Трамп билан Европа етакчилари ўртасидаги зиддиятни янада чуқурлаштириши мумкин.
Хабарга кўра, Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро ушбу масала кун давомида Германия ва Польша Ташқи ишлар вазирлари билан бўладиган учрашувда муҳокама қилинишини айтиб ўтган.
“Биз ҳаракат қилишни хоҳлаймиз, аммо буни европалик ҳамкорларимиз билан биргаликда амалга оширмоқчимиз”, деган у “France Inter” радиосига.
Германия ҳукумати манбасининг айтишича, Берлин Гренландия бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилишда бошқа Европа давлатлари ва Дания билан яқин ҳамкорлик қилмоқда.
Европадаги юқори мартабали расмийлардан бири Дания жавоб чораларини мувофиқлаштиришда етакчи бўлиши кераклигини таъкидлаган. Бироқ унинг сўзларига кўра, данияликлар ҳозирча Европа иттифоқчиларига улардан қандай ёрдам кутаётганини маълум қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ етакчиси Дональд Трамп Гренландияни эгаллаш ҳақидаги хабарни эълон қилганидан сўнг Европанинг йирик давлатлари ҳамда Канада ҳудуд расмийлари ва у ерга эгалик қилувчи Дания давлатини қўллаб-қувватлаб, орол Гренландия халқига тегишли эканини таъкидлаганди.
Live
Барчаси