Ёмғирдан кейин ҳам Тошкент ҳавоси тозаланмади. Бунга сабаб нима?
Жамият
−
05 Декабрь 13518 1 дақиқа
Кеча, 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида ёмғир ёғди, бироқ бу билан ҳаво тозаланмади. Ўзгидромет бунинг сабабини тушунтирди.
Қайд этилишича, ёғингарчиликка қарамай, 5 декабрь куни тонгда пойтахтда PM2.5 концентрацияси яна рухсат этилган меъёрдан юқори бўлган.
Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавосини автоматик кузатиш станцияларининг маълум қилишича, соат 09:00 ҳолатига кўра:
- РМ10'нинг майда дисперс заррачалари миқдори 88,5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу РЕМ (300 мкг/м3) дан ошмади;
- PM2,5 майда дисперс заррачаларининг миқдори 64 мкг/м3 ни ташкил этди, бу РЕМдан 1,07 баравар (60 мкг/м3) ошди.
Билдирилишича, ҳароратнинг ўзгариши кўрсаткичларнинг ошишига олиб келган.
“Ҳароратнинг кескин ўзгариши инверсия жараёнини келтириб чиқаради, бунда атмосферадаги майда дисперс заррачалар чўкади ва уларнинг кўрсаткичлари ошади”, дея тушунтирди Ўзгидромет.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 3 декабрь куни Тошкент ҳавоси сезиларли даражада тозаланганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь