Ермак учун $3,1 млн гаров пули тўлиқ қопланди. Сахий ким? (видео)
Олам
−
18 Май 8935 2 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермак учун 140 миллион гривна (тахминан 3,1 миллион доллар) миқдоридаги гаров пули тўлиқ тўланди. Бу ҳақда “Политика Страны” хабар берди.
Маълум қилинишича, гаров пулини Украина терма жамоасининг собиқ мураббийи Сергей Ребров, ҳуқуқшунос Роза Тапанова, “Миралиф” компанияси, адвокат Игор Фомин ҳамда Астерс компаниясининг собиқ ҳамкори Сергей Свириба тўлаган.
Аввалроқ, Андрей Ермак тергов ҳибсхонасидаги пуллик камерада сақланаётгани хабар қилинган эди. Шунингдек, у гаров пулини йиғиш учун дўстларидан ёрдам сўрагани айтилган.
Украина Миллий коррупция бюроси ва Ихтисослаштирилган аксилкоррупция прокуратураси 11 май куни Андрей Ермакни Киев яқинидаги элита турар жой қурилиши орқали қарийб 10 миллион доллар пул ювиш жиноятига алоқадорликда гумон қилаётганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Ермак 2025 йил охирида фолбинга ўзининг сиёсий рақиблари, жумладан, коррупцияга қарши кураш идоралари раҳбарларининг исмларини юборган ва “ҳаммасига тайёр” эканини айтгани ҳақида хабар берилганди.
Ермак 2020 йил февралидан бери Зеленский офисини бошқарган. 2025 йил 17 ноябрда у тадбиркор ва Зеленскийнинг дўсти Тимур Миндич иши бўйича йирик коррупцион схемаларга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. 28 ноябрь куни эрталаб коррупцияга қарши курашиш органлари ходимлари Ермакни тинтув қилишди, кечга бориб эса Зеленский уни ишдан бўшатди. Истеъфога чиққанидан бир неча соат ўтгач, Ермак “New York Post” газетасига ёзган мактубида фронтга бормоқчи эканлигини айтди, аммо у буни қилмади.
Live
Барчаси