Европанинг энг қиммат футбол клублари эълон қилинди
Спорт
−
29 Май 4583 2 дақиқа
“Football Benchmark Group” таҳлилий маркази Европадаги энг юқори бозор қийматига эга бўлган футбол клублари рейтингини эълон қилди. Тадқиқот доирасида етакчи футбол жамоаларининг молиявий кўрсаткичлари ва бозор капитализацияси баҳоланган.
Рўйхатнинг етакчиси сифатида Мадриднинг “Реал” клуби қайд этилган – унинг тахминий қиймати 6,3 миллиард еврони ташкил қилади. Football Benchmark маълумотларига кўра, клуб реклама даромадлари бўйича ҳам етакчи: “Реал” футболкалардаги реклама орқали ҳар йили ўртача 205 миллион доллар ишлаб топади ва бу футбол оламидаги энг юқори кўрсаткич.
Иккинчи ўринда – “Манчестер Сити” (5,2 млрд евро), ундан кейинги поғонада эса “Манчестер Юнайтед” (5,1 млрд евро) жойлашган.
Европанинг энг қиммат 10 клуби қуйидагилар:
- “Реал Мадрид” (Испания) – 6,3 млрд евро;
- “Манчестер Сити” (Англия) – 5,2 млрд евро;
- “Манчестер Юнайтед” (Англия) – 5,1 млрд евро;
- “Барселона” (Испания) – 4,5 млрд евро;
- “Бавария” (Германия) – 4,3 млрд евро;
- “Ливерпуль” (Англия) – 4,1 млрд евро;
- “Арсенал” (Англия) – 3,9 млрд евро;
- “ПСЖ” (Франция) – 3,8 млрд евро;
- “Тоттенхэм” (Англия) – 3,6 млрд евро;
- “Челси” (Англия) – 2,9 млрд евро.
Мазкур рейтинг футбол клубларининг спортдаги ютуқлари, молиявий фаолияти ва глобал аудиторияси асосида шакллантирилган.
Live
Барчаси