Европанинг йирик компаниялари SpaceX’га рақобат қилиш учун бирлашмоқчи

Технология

image

Европа трансмиллий авиация ва космик технологиялар компанияси Airbus, Италиянинг Leonardo аэрокосмик концерни ва Франциянинг Thales мудофаа соҳаси компанияси космик бўлинмаларни бирлаштириш масаласида музокаралар олиб бормоқда. Улар Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан рақобатлаша оладиган Европанинг етакчи компаниясини ташкил қилмоқчи. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.

Нашр манбаларининг сўзларига кўра, учала корпорация умумий тузилма яратиш режасини маъқуллаган. Ундаги акцияларнинг 35 фоизи Airbus’га, 32,5 фоиздан эса Леонардо ва Thales компанияларига тегишли бўлади. Янги бирлашган компания бутун Европа бўйлаб 30 га яқин майдончани қамраб олади ва 25 мингдан ортиқ ходим ишлайди.

SpaceX ўзининг Starlink сунъий йўлдош тармоғини ишга туширганидан сўнг, Thales ва Airbus Geo сунъий йўлдошлари учун талаб кескин камайган. Европа концернларининг умид қилишича, бирлашув натижасида бозордаги ўзгаришларга тез жавоб бера оладиган, самаралироқ ва мослашувчан космик компания яратилади. 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда учала ташкилот ҳам ўзларининг космик лойиҳаларида қийинчиликларга дуч келган. Айнан шу муаммолар бир неча йилдан бери узилишлар билан муҳокама қилиниб келаётган ушбу бирлашишга туртки бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX компанияси Ҳинд океанига қўнган тарихдаги энг катта Starship космик кемаси прототипи бўлган ракета ташувчининг 11-синовини муваффақиятли якунлагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Airbus Leonardo Thales

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг