Йирик агентликлар Премьер-лиганинг иш ҳақи чегарасига қарши чиқди
Спорт
−
19 Ноябрь 959 2 дақиқа
Инглиз футболидаги учта энг нуфузли агентлик C Base, C Stellar ва Key Sports Management Премьер-лиганинг янги иш ҳақи чегараси тизимини жорий этиш режасига қонуний чоралар кўриш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда “Sports Business Journal” хабар берди.
Агентликлар янги тизим клубларнинг иш ҳақи, трансферлар ва агентлар комиссияларига сунъий чекловлар қўяётгани, бу эса рақобат қонунчилигига зид бўлиши мумкинлигини таъкидлаган. Улар режадан бутунлай воз кечишни ҳам талаб қилмоқда.
Премьер-лиганинг таклифи клуб харажатларини мукофот пули ва трансляция даромадига нисбатан беш бараваргача чегаралашни кўзда тутади. Танқидчилар бу тизим инглиз клубларининг Европа грантларига нисбатан устунлигини пасайтириши ва бозор ҳукмронлигидан нотўғри фойдаланишга олиб келиши мумкинлигини айтмоқда.
Мазкур масала бўйича Профессионал футболчилар ассоциацияси (ПФА) барча 20 клуб сардори билан учрашувлар ўтказиб, ўзгаришларнинг оқибатларини ўрганмоқда.
Яқин кунларда Премьер-лига акциядорлари йиғилишида иш ҳақи чегараси тамойили бўйича овоз бериш кутилмоқда. Қоидаларнинг қабул қилиниши учун клубларнинг учдан икки қисми рози бўлиши зарур. Бу тизим клубларга футбол даромадининг 85 фоизидан ортиғини иш ҳақи ва трансфер харажатларига сарфламасликни белгилайди.
“Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” каби йирик клублар таклифга қарши овоз бериши кутилмоқда. Шунингдек, ўрта даражадаги клублар орасида ҳам қўллаб-қувватловчилар сони камлиги сабабли тизимнинг қабул қилинмаслиги эҳтимоли юқори.
Агар янги молиявий тартиб жорий этилса, бу Премьер-лиганинг ички рақобатига, глобал бозордаги мавқеига ва агентларнинг ролига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу қарор атрофидаги тортишувлар лиганинг келгуси сиёсатини белгилаб бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англия Премьер-лигаси клубларнинг иш ҳақи харажатларини чекловчи янги тизимни жорий этиш масаласида муҳокама қилаётган эди. https://qalampir.uz/news/aplda-ish-%D2%B3ak-i-chegarasi-zhoriy-etilishi-mumkin-125636
Live
Барчаси