Юқори Чирчиқда чиқинди ташувчи машина ёниб кетди
3-саҳифа
−
12 Май 4163 1 дақиқа
Бугун, 12 май куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида чиқинди ташиш учун мўлжалланган махсус юк автомобилида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 09:30 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган D 014 “Ғазалкент шаҳар – Чирчиқ шаҳар – Янгибозор қишлоқ – Жумабозор қишлоқ – Ўртасарой қишлоқ – Нурафшон шаҳар” автомобиль йўлининг 46-километрида 1973 йилда туғилган ҳайдовчи К.Ш. бошқарувидаги Isuzu русумли махсус юк автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув туфайли ёнғин келиб чиққан. Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчилари соғлиғига зиён етмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Damas ва Cobalt автомобиллари ёниб кетган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Live
Барчаси