Йўловчи самолётнинг эшигини очиб, ундан сакрашга уринди (видео)

Олам

image

Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси йўловчиси самолётнинг фавқулодда эшигини очиб, ундан сакрашга уринди. Бу ҳақда “The New York Post” хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳодиса Гуваҳатидан Агарталага учаётган самолёт бортида содир бўлган. Парвоз вақтида 41 ёшли Бисваджит Дебнатх тўсатдан ўрнидан турган ва фавқулодда чиқиш эшигини очмоқчи бўлган. 

Қолган йўловчилар ва экипаж аъзолари уни тўхтатишга ҳаракат қилганида эса Дебнатх қаттиқ қаршилик кўрсатган. 

Ҳолат тасвирланган видеода кўринадики, йўловчилар стюардессаларга самолёт хавфсиз қўниб олгунига қадар қоидабузарни ушлаб туришга ёрдам берган. Белгиланган манзилга етиб келгач эса Бисваджит Дебнатх полиция томонидан ҳибсга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, эркак анча пайтдан бери депрессия билан курашиб келган. Ҳозирда у парвоз давомида 180 дан ортиқ йўловчи ҳаётини хавф остига қўйиш ва экипаж аъзоларига ҳужум қилганликда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореяда Asiana Airlines авиакомпанияси самолётининг эшиги парвоз вақтида очилиб кетган эди. Бортда 194 киши бўлган самолёт эшиги очиқ ҳолда муваффақиятли қўнишни амалга оширган. Дастлабки маълумотларда самолёт эшигини 30 ёшли йўловчилардан бири очгани келтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон парвоз депрессия фавқулодда эшик Йўловчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг