Юнусободда Cobalt “пешеход”дан ўтаётган пиёдани уриб юборди

3-саҳифа

image

Бугун, 27 сентябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Cobalt пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 18:30 да Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида 1988 йилда туғилган Ф.Р. Cobalt русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида Damas пиёдалар йўлагидан ўтаётган 4 кишини уриб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Пиёдалар ҳодиса туфайли олган тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига етказилган. Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ томонидан йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёдалар олган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини ҳамда транспорт воситасининг техник ҳолатини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий ва техник экспертиза тайинланиб, терговга қадар суриштирув бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Юнусобод Cobalt пешеход

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг