Юнусободда Lacetti ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 11 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Lacetti’да ёнғин чиқди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 11:07 да Юнусобод тумани Чинобод кўчасида автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 11:14 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида DAF юк машинаси ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида юк автомобилининг мотор ва салон қисмлари ҳамда юкхонасидаги поролон маҳсулотлари тўлиқ ёнган. Тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг