Зарафшондаги уйларни сув босди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 2 август куни Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида жойлашган сув қувури ёрилиши оқибатида шаҳарда жойлашган баъзи бир уйларни сув босди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, соат 01:50 да шаҳардаги “Ташқи сув таъминоти бирлашган энергия хизмати” 6-насос станциясига қарашли диаметри 1250 мм бўлган саноат-техник сув қувури ёрилиши оқибатида сув тошиши ҳолати содир бўлган.

Сув тошиши ортидан эса Тараққиёт кўчасидаги 23, 25-уйларнинг деворлари остидан сув сизиб чиқиб, Шимолий кўчасида жойлашган 16-уйнинг хоналарига кирган ва баъзи уй жиҳозларига қисман зарар келтирган.

Вазирликка кўра, зудлик билан шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этган.

“Юзага келган ҳолат оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида “Сарвонтепа” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етгани оқибатида кўчаларни сув босганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зарафшон сув қувури Тараққиёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг